foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилоятида умумҳалқ ҳашари кунларида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Юрт ободлигига ўз ҳиссангни қўш!” ғояси остида юртимиздаги барча маданият ва истироҳат боғларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича экологик акциялар ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшаларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган аждодларимиздан бизга йилдан-йилга муқаддас мерос сифатида ўтиб келаётган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг  экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, шаҳримиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборатдир.

Мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш, унинг тинчлигини, осойишталигини, фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шубҳасиз, Республикамиз аҳолисининг соғлиғи атроф табиий муҳит ва экологик вазиятнинг қулай бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz