foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Жиззах давлат педагогика институти кичик мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилоятининг 2018 йил якуни юзасидан Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Кенгаш йиғилишда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Экоҳаракат Кенгаш аъзолари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан максад, ҳудудий бўлинма томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгуси устувор вазифаларини белгилашдан иборатдир.

Ҳисобот даврида худудий бўлинма томонидан 353 дан зиёд тадбирлар ташкил қилиниб ушбу тадбирларда турли қатламдаги 296 мингга яқин кишилар иштирок этганлигини, 1000 мартага яқин ОАВ чиқишлар қилинди.шунингдек, бўлинма томонидан Республика ТВда 24 марта, Республика газеталарида 35 марта, Республика радиосида 31 марта, маҳаллий ТВ 450 марта, маҳаллий телевидениеда 305 марта, Маҳаллий радиода   чиқишлар қилинганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.   

Шунингдек, худудий бўлинмада маълум камчиликлар ҳам йўқ эмаслигини, жумладан, интернетга уланиш, факс аппаратини ўрнатиш, проектор асосида тадбирларни ташкил қилиш ҳанузгача пайсалга солиниб келинаётганлигини таъкидлади.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz