foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 2-ноябрь куни Жиззах  вилояти Ҳалқ демократик партияси мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик барқарорликни сақлаш дунё ҳалқларининг долзарб муаммоси” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари Жиззах  вилояти “Ёшлар қаноти” вакиллари,   Жиззах вилояти Ҳалқ демократик партияси ходимлари ва мутахассислари  Жиззах вилоят Ёшлар Иттифоқи мутахассислари ва вакиллари, ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки ва фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, вилоятдаги экологик вазиятни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш  юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат, шунингдек бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда аҳолининг иштирокини фаоллаштиришдир.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz