Куни кеча Жиззах вилояти Дўстлик туманининг ҚФЙ мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчиликнинг фаоллиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, жамоатчилик инспекторлари ва Жиззах туман  Корхона ходимлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Дўстлик туманининг  ҚФЙ раислари ва мутахассислари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳозирги экологик вазиятни ўрганиш ва бу борада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича депутатларимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва улар иштирокини фаоллаштиришдир. Тадбир қизғин ва бахс мунозаралар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси