2018йил 18-октябрь куни Жиззах вилояти Зафаробод  туманининг МФЙ мажлислар залидаЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, жамоатчилик инспекторлари ва Жиззах туман Корхона ходимлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Зафаробод туманининг МФЙ раислари ва мутахассислари  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад вилоятдаги экологик вазиятни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш  юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборат, шунингдек бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда аҳолининг иштирокини фаоллаштиришдир.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси