2018 йилнинг 19-октябрь Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг “Қорагуйли” қишлоғининг 23-ўрта мактаб мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ҳазонрезгилик ва инсон саломатлиги”  мавзуида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси  Кенгаш аъзолари, экспертлари ва Жиззах  вилояти  “Ёшлар қаноти” вакиллари, Ғаллаорол туманининг “Қорагуйли” қишлогининг 23-ўрта мактаб, ўқитувчи ва ўқувчилари,  Жиззах вилояти “Ёшлар Иттифоқи” мутахассислари ва ходимлари ОАВ ходимлари иштирок этдилар. Тадбирнинг асосий мақсади куз фаслининг юмушлари ҳисобланган ҳазонларни йиғиштиришда кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

Ёшларга хазонларни ёқишдан атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва инсон саломатлигига зарар етказилиши ҳақида маълумот беришдан иборат. Тадбир қизғин бахс мунозаралар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси