2018 йилнинг 12 октябрь куни  Жиззах вилояти Педагогика коллежи мажлислар залида  Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 11 октябрь–Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни муносабати билан “Табиат офатларининг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатидаЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва Жиззах  вилояти Педагогика коллежи ўқитувчи ва талабалари, “Ёшлар қаноти” вакиллари, Жиззах вилояти “Ёшлар Иттифоқи” мутахассислари ва ходимлари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад тадбир иштирокчиларини дунёдаги экологик муаммолар билан таништириш, ҳамда табиат қонунлари бузилиши оқибатида юзага келган ва келиши мумкин бўлган экологик муаммолар ҳақида маълумот беришдан иборатдир. Тадбир қизғин бахс мунозаралар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси