foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 5-октябрь куни  Жиззах вилоятиШароф Рашидов тумани 27-умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Қўриқхоналар, муҳофаза қилинадиган жойлар ва уларни асраш муаммолари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва Жиззах  вилояти Ш. Рашидов тумани 27-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари, “Ёшлар қаноти” вакиллари, Жиззах вилояти “Ёшлар Иттифоқи” мутахассислари ва ходимлари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

 Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад қўриқхона, муҳофаза қилинадиган жойлар ва уларни асраш ҳисобига биохилма-хилликни асраш, қулай ва шинам муҳит қилиш, экотуризм объектларида аҳолини иш билан таъминлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал қилиш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқдир.Тадбир қизғин баҳс мунозаралар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz