Куни кеча Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг”Абус” ҚФЙ мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, жамоатчилик инспекторлари ва Жиззах туман корхона ходимлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, “Абус” ҚФЙ раислари ва мутахассислари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад вилоятдаги экологик вазиятни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш  юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар  ишлаб чиқишдан иборатдир, шунингдек бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда ақолининг иштирокини фаоллаштиришдир.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси