foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Жиззах вилояти Политехника институти мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Чиқиндилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва экспертлари,  Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва Жиззах вилояти политехника институти профессор ўқитувчилари ва талабалари, “Ёшлар қаноти” вакиллари,“Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши вакиллари  ва ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан мақсад вилоятдаги экологик вазиятни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда аҳолининг иштирокини фаоллаштириш, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонун асосида таклифлар беришдир.

 

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

logo_uz