2018 йилнинг 24 сентябрь куни Жиззах  вилояти Бахмал туманинг КФЙ мажлислар залидаЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик муаммоларни ҳал этишда жамоатчиликнинг фаоллиги” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, жамоатчилик инспекторлари ва Жиззах туман  Корхона ходимлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Бахмал туманининг “Мугал” КФЙ раислари ва мутахассислари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан мақсад ҳозирги экологик вазиятни ўрганиш ва бу борада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича депутатларимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва улар иштирокини фаоллаштиришдир.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси