Жорий йилнинг 26 июль куни Жиззах вилояти Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах  вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экологик маданиятни шакллантиришда ва жамоатчилик ролини оширишда маҳалланинг ўрни” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ёшларда экологик маданиятини ошириш орқали мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг ечимларини топиш, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда ёшларнинг иштирокини фаоллаштиришдир.Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш, Экоҳаракат ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда ННТ нинг таржибалари каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари , Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари ва ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси