foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Жиззах вилояти “Тиббиёт коллежи” мажлислар залидаЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 31 май Бутун жаҳон тамаки чекишга қарши кунига бағишланган “Тамаки чекишга қаршимиз” ва “Табиатнинг сеҳрли жилвоси” мавзуида давра сухбатлари ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари,  Тиббиёт коллежи ўқитувчи ва талабалари ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад ёшларга тамаки ва унинг инсон саломатлигига етказаётган зарари ҳақида маълумотлар бериш. Шунингдек, ёшларнинг Она Табиат ҳақидаги тасаввурларини расм чизиш орқали намойиш қилишларини ташкил қилиш, ёшларнинг иқтидорини рағбатлантириш.

Кириш сўзини бошқариб борганЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори Б.Алимқулова “Ёшларда тиббий маданият кўникмаларини шакллантириш” ҳудуддаги экологик вазият ва тиббий маданият юзасидан ёшларга тушунчалар бериш билан уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантириш орқали жамиятимизга муносиб соғлом авлодни тарбиялаш. Шунингдек бу соҳадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборатлиги Экоҳаракатнинг ҳудуддаги фаолияти юзасидан фикр билдириш барабарида мамлакатимизда экологик вазиятни барқарорлаштириш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар  ҳақида гапириб ўтди.Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz