2018 йил 11 май куни Жиззах вилояти Фориш тумани чекка қишлоғи «Илончи» ҚФЙ мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 15 май “Ҳалқаро иқлим куни” муносабати билан “Глобал иқлим ўзгариши нима?” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва фаоллари “Ёшлар қаноти” вакиллари, Жиззах вилояти Фориш туманининг чекка қишлоғи  Илончи ҚФЙ  ходимлари ва мутахассислари,  ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад дунё ҳалқларини ташвишга солаётган иқлим ўзгариши ва унинг Она табиат ҳамда инсонлар саломатлигига етказаётган зарарли оқибатлари тўғрисида иштирокчиларнинг маълумотларини боитишидир. Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилоят ҳудудий бўлинмаси