Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани чекка қишлоғи «Кариз» кишлоғининг ҚФЙ мажлислар залида “Она табиат мусаффолиги –инсон саломатлигининг пойдевори” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади  аҳоли, айниқса ёшларнинг атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини тушунтириш, уларнинг Она табиатни эъзозлаш борасидаги тасаввур ҳамда билимларини бойитиш ҳақида тушунчага эга бўлдилар. 

Экоҳаракат Жиззах вилоят

ҳудудий бўлинмаси