Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах шаҳрида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун семинар ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсадийирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакилларини экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, Йирик саноат корхоналардаги Экоҳаракат вакилларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Экоҳаракат Жиззах

вилоят ҳудудий бўлинмаси