foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 6 апрель куни Жиззах давлат педагогика институти кичик Тасвирий санъат факультети мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «Обод юрт ва мусаффо табиат учун» мавзуида давра суҳбати ва «Табиатнинг шайдосиман» мавсуида расмлар кўрик танлови ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари,  Жиззах давлат педагогика институти ўқитувчи ва талабалари, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши вакиллари, ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсадЁзги таътилда дам олаётган ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, шунингдек, ёшларнинг Она Табиат ҳақидаги тасаввурларини расм чизиш орқали намойиш қилишларини ташкил қилиш. Уларнинг иқтидорини рағбатлантириш ёзги таътилда дам олаётган ёшларнинг экологик маданиятини оширишдир. Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz