2018 йилнинг 19-январь куни Жиззах вилояти “Заргарлик” маҳалласи кичик мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Обод маҳалла-соғлом муҳит учун” мавзуида давра суҳбати  ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари, Жиззах вилояти “Заргарлик” маҳалласи раиси ва мутахассислари ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад Юрт ободлигини таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф қилишда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўрни муҳим эканлигини кенг тарғиб қилиш ва жойларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини ташкил қилишга кўмаклашишдир.

Кириш сўзини бошқариб борганЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори Б. Алимқулова - “Обод маҳалла-соғлом муҳит учун” Ободонлаштириш бошқармаларининг чиқиндиларни олиб кетиш бўйича хизмат кўрсатадиган участкалари негизида Жиззах вилояти шаҳар ва туманларида  Ободонлаштириш ишлари олиб борилмокда. Вилоятимизда жами 15 та марказий чиқиндихоналар 8 та чиқиндиларни ташлайдиган қутилар бор. Ҳамжихатликда чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилмаса бу аҳоли саломатлиги, вилоят обод ва кўркамлигига жуда катта зарар етказади. Бу шундан далолат берадики, чиқиндиларни бошқариш жараёнида коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларининг меъёр ва талабларига тўлиқ риоя этиш нафақат масъул ташкилотлар, махаллий хокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан вилоятимиз аҳолиси истеъмолчиларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигига ҳам боғлиқлиги ҳақида гапириб ўтди.

 “Заргарлик маҳалласи” мутахассиси Сайдуллаев А. “Чиқиндиларга бўлган муносабатни ўзгартириш” мавзуидаги маърузасида - биринчи навбатда вилоятимиз обод бўлиши керак, кўчаларимизни  тоза ва обод қилишимиз бизнинг бурчимиздир. Кўчаларимизга кўчат дарахтлари экиб, уларни парвариш қилишимиз керак. Чиқиндиларни йиғиш шахобчаларини белгиланган тартибда барпо этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, ноқонуний чиқиндихоналар юзага келишига йўл қўймаслик, полигонларни бошқариш, шунингдек чиқинди билан боғлиқ ишларни  амалга ошириш бўйича гапириб ўтди.Тадбир қизғин бахс ва мунозаралар билан ўтди.

Экоҳаракат

Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси