2018 йил 16 январь куни Жиззах вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси кичик мажлислар залидаЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томониданЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаши йиғилишиташкил этилди. Кенгашда Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад Давлат дастури тадбирларининг атроф муҳит муҳофазаси ва аҳоли экология маданиятини ошириш, инсон саломатлигини ҳимоялашга қаратилган бандларнинг ижросини таъминлаши бўйича тушунчага эга бўлдилар.

Кириш сўзини бошқариб борганЎзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ш. Артикбоев - ҳозирги  даврга келиб экологик муаммолар умумбашарий тус олди. Чунки, табиат неъматларининг меъёридан кўп ишлатилиши, саноат корхоналари томонидан атмосферага зарарли моддаларнинг кўплаб чиқарилиши содир бўлмоқда. Натижада буларнинг бари табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда.Бугунги кунда инсоният олдида янги глобал муаммолар пайдо бўлмоқда. Улар қаторида мен иқлим ўзгаришлари, экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва асраб авайлаш, табиий заҳираларнинг тугаб бориши ва бошқа шу каби жуда ўткир муаммоларни қайд этишни истардим. Уларнинг оқилона ечими давримизнинг энг кескин муаммосига айланмоқда. Шунинг учун ҳам экологик вазиятни соғломлаштириш масаласи ўта долзарб бўлиб давлатимиз сиёсатининг устувор, йўналишларидан бирига айланганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ҳудудий бўлинманинг 2018 йил  иш режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласида сўзга чиққан Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси гуруҳ раҳбари Ш. Азизов   мазкур иш режа билан барчани таништирди. Режада 2017  йилга 100 дан зиёд тадбирлар белгиланганлигини гапириб ўтди. Кенгаш аъзоларининг фаолиятини қониқарли деб бўлмаслиги ҳақида, уларнинг фаолиятини жонлантириш зарурлиги ҳақида, Кенгаш аъзоларининг ҳар бири ўзининг якка тартибдаги (индивидуал) режаларини тадбиқ этиш бўйича, яъни, тадбирлар ўтказиш бўйича ва  мақолалар чоп этиш бўйича ҳудудий бўлинма раҳбарига топшириши  ва  унга амал қилиш лозимлигини алоҳида  гапириб ўтди.Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Экоҳаракат Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси