2018 йилнинг 10 январь куни Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 11 январь «Қўриқхона ва миллий боғлар куни» муносабати билан «Қўриқхона ва миллий боғлар миллий ифтихоримиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзолари, экспертлари ва “Ёшлар қаноти” вакиллари,  Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва мутахассислари, “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгаши вакиллари, ОАВ  ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини ташкил этишдан кўзда тутилган мақсад Қўриқхонанинг нисбатан кичик ҳудудида қарийб 300 турдаги ўсимлик ўсади. Қўриқхонада 59 турдаги доривор ва 23 турдаги техник ўсимлик аникланганлигидир.

Бугунги кунда вилоятимизда “Зомин давлат қўриқхонаси”, “Зомин миллий табиат боғи”, “Ҳалқ боғи” каби боғлар мавжудлиги ҳақида, у ердаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллиги, уларнинг ноёб турларининг мавжудлиги ҳақида қўриқхона йўқолиб бораётган ўсимликларнинг 6 тури мавжудлиги, ҳозирги вақтда “Қизил китоб”га 93 турдаги ўсимликлар киритилганлиги, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаб қолиш учун давлат идоралари ва жамоатчиликнинг таъсирини кучайтириш керак бўлаётганлиги ҳақида гапириб, бунда ёшларнинг роли беқиёс эканлиги ҳақида гапирилиб ўтилди.

Тадбир қизғин савол-жавоблар билан ўтди.

Экоҳаракат

Жиззах вилояти

ҳудудий бўлинмаси