Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах  вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорати тўғрисида”ги қонунининг жойларда ташвиқот қилиш мақсадида “Биргаликда табиатни асраймиз” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади Экологик  назорат тўғрисидаги қонун экологик назоратни, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида мамлакатнинг барча ҳудудларидаги  ҳолатининг  мониторингини амалга оширишда жамоатчиликнинг, ННТларнинг фаоллигини янада оширишга, экологик назоратни  амалга ошириш тизимини такомиллаштиришдир.

Мамлакатимизда маҳаллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ва жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат эканлиги ҳақида тушунчага эга булишди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи