Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах  вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан «Она табиатни асрайлик» мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади. Ҳудудимизда ҳозирда долзарб бўлиб турган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда ёшларнинг ўрни юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда Ёшлар Иттифоқи сафидаги йигит ва қизларимизнинг иштирокини фаоллаштиришдир.

Бугунги кунда вилоятимизнинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари ҳақида батафсил маълумот бераётгани атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишда ҳалқаро, ҳудудий ҳамда мамлакатлар миқёсида амалга оширилаётган ишлар билан бир вақтда аҳолига аниқ ахборот етказиш, жамоатчилик фикрини уйғотиш ҳам тобора муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда Экоҳаракатнинг мазкур экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилгани, мақсад битта экологик ҳолатни яхшилаш, бу соҳадаги муаммоларни ҳал этишга давлат идоралари ва жамоатчиликнинг таъсирини кучайтириш керак этишга давлат идоралари ва жамоатчиликнинг таъсирини кучайтириш керак бўлаётганлиги ҳақида гапириб, бунда ёшларнинг роли беқиёс эканлиги ҳақида тушунчага эга булишди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи