Жорий йилнинг 4 октябрида Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах  вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Жиззах вилояти ЖДПИ Касб таълими факультети мажлислар залида “Ўзбекистонда жамоатчилик ва экологик назоратни амалга ошириш тизимида мустақил ОАВнинг роли”  мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳудудимизда ҳозирда долзарб бўлиб турган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда ёшларнинг ўрни юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сафидаги йигит ва қизларимизнинг иштирокини фаоллаштиришдир.

Сўнгги вақтларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий бойликларнинг талон-тарож қилиниб, экологик мувозанатнинг бузилиши дунё миқёсида муҳим муаммолардан бири сифатида халқни ташвишга солмокда. Бу борада оилаларда “сувга тупурма, уни ифлос қилма, чунки барча жониворлар уни ичиб баҳра олади, гуллаб турган дарахт мевасини узма, келажакда ўзинг истеъмол қиласан, пишиб етилмаган узумни узма, катта гуноҳ иш қилган бўласан, чунки унда аҳли мўминнинг насибаси бор”, деб тарбия беришганлиги ҳусусида тушунчага эга бўлишди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи