foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах  вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Жиззах вилояти Фориш тумани “Илончи” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшларда экологик билимларни шакллантириш истикболлари” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади  ҳудудда мавжуд ҳозирда долзарб бўлиб турган муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш орқали уларни ҳал  этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда ёшларнинг ўрни юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Давра суҳбати иштирокчилари вилоятнинг экологик ҳолати, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги мавжуд муаммолар, Айдар Арнасой кўллар тизими, сув ва шамол эррозияси ҳамда ернинг мелиоратив ҳолати, вилоятдаги ер ости сув заҳиралари, уларни сақлаш ва ҳимоялаш амалга оширилаётган ишлар ҳамда мазкур йўналишда кузатилаётган камчиликлар ҳусусида тушунчага эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гурухи

 

 

 

logo_uz