foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

26 июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги “Мулла Саидқул” фермер хўжалиги базасидаги дала ўқув марказида “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида ҳудуддаги фермерлар ва қишлоқ ёшлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

 

Ўқув семинарда Экоҳаракат фаоллари ва экспертлари, ихтисослашган нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхона ва ташкилотлар мутахассислари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, ХХ асрнинг охирларида инсониятнинг иқтисодий тараққиёт мақсадларида энергиядан фойдаланиши ўта юқори даражада ошиши  натижасида ёқилғининг органик турларидан фойдаланувчи электр ва иссиқлик станциялари сони тобора ортиб бораётганлиги, ички ёнув двигателларидан чиқаётган зарарли газлар туфайли атроф-муҳитга жуда катта салбий таъсир етказилмоқда. Негаки, глобал ҳароратнинг кўтарилиши органик ёнилғида ишлайдиган иссиқлик электростанцияларидан хамда транспорт воситаларидан тўғридан-тўғри атмосферага катта миқдорда чиқаётган газ ташланмалари билан боғлиқ. Бугунги кунда  йилига табиий ёқилғи ишлатиш миқдори дунё бўйича 12 миллиард тонна нефть эквивалентига тўғри  келади,  бу эса ҳар бир кишига тахминан 2 тонна демакдир.     

Сўнгги 40 йил ичида бутун  инсоният тарихи давомида қазиб олинган  органик ёқилғидан ҳам кўп ёқилғи қазиб олиниши улар заҳирасини жуда тез камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Республика иқтисодиётини таъминлашда нефть-газ сектори бирламчи ёқилғи – энергетика ресурсларининг 97% ни етказиб  беради. Бунда кўмирнинг улуши 2,3%, сув энергетикасининг улуши эса 0,7% ни ташкил этади. Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларининг салоҳияти  жуда  катта, яъни 51  млрд.  тонна нефть эквивалентига тенг. Бугунги  кундаги мавжуд  технологиялар 179 млн тонна нефть эквивалентига тенг фойдаланиш имконини беради. Бу, мамлакат бўйича қазиб олинадиган  ёқилғилардан уч баробар кўпдир ва шуни ҳисобига 447 млн тонна ис газини атмосферага чиқиши чекланади.

Кейинги йиллардаги углеводород ёқилғиси нархини кескин ортиб кетиши кўпгина мамлакатларни муқобил энергиянинг янги манбалари ҳақида ўйлашга мажбур этди. Европа давлатларида ўрнатилган қуёш фотоэлектрик станцияларнинг умумий қуввати бир бараварга, Яқин Шарқ  мамлакатларида фотоэлектрик станцияларни ишлаб чиқиш икки бараварга ошди. Бугунги кунда АҚШда қуёш коллекторларининг умумий майдони 15 млн.м.кв га, Японияда 12 млн. м.кв га етди. Исроилда мамлакатнинг умумий иссиқ сув таъминоти 75% ини ташкил этадиган 1 млн.га яқин қуёш қурилмалари ишлаб турибди. Шамол энергетикаси ҳам тез суръатларда ривожланмоқда. Биргина Европа давлатларида бу борадаги йиллик ўсиш 40-45% ни ташкил этаётир. Қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларидан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, уларга бошланғич қурилишда катта маблағ сарфланса-да,  кейинчалик иқтисодий  жиҳатдан  ўзини  оқлайди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат энергия балансига жалб этиш: энергетика мустақиллигини узоқ келажаккача сақлаб туришга, иқтисодиётда энергия таъминотини яхшилашга, қишлоқ ва чекка ҳудудларда энергия таъминотини яхшилашга, зарарли газлар ташланмаларини қисқартиришга, давлатнинг барқарор  ривожланишига асос бўлади. 

Тадбирда соҳага тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан бир қаторда ривожланган мамлакатларнинг қайта тикланувчи энергия манбаларини татбиқ этишга ихтисослашган етакчи кампаниялари экспертлари ҳам ўз тажрибалари билан иштирок этдилар.

Ўқув семинарда иштирок этган хорижлик экспертлар ва маҳаллий фермерлар дала ўқув марказида ўрнатилган қуёш коллекторлари ва шамол генераторининг ишлаши билан бевосита танишдилар. Таъкидланганидек, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг татбиқ этиш марказий электр тармоғидан олисда жойлашган ҳудудларда аҳолининг энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали бўш иш ўринларини яратиш, шунингдек, атроф муҳит мусаффолигини асрашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Матбуот хизмати

Комментарии
Поиск
logo_uz