Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилоятининг  Ғаллаорол  туманидаги Гулбулоқ  МФЙ да “Экологик маданиятни юксалтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Жиззах вилоятининг экологик ҳолати ва у билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилиш ва бу борадаги конунлар ижросини таъминлашда      Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ўрни юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда аҳолининг иштирокини кучайтиришдан иборат.

 Экоҳаракат Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси