foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Жиззах ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол  туманинг  Мукури МФЙ да“Бутунжахон Ер куни”га бағишлаб “Жиззах вилояти ерларнинг мелиоратив холати ва уларнинг шўрланишини бартараф этиш” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

 

  Мазкур тадбирда Экоҳаракат Жиззах вилояти худудий бўлинмаси фаоллари ва экспертлари, Кенгаш аъзолари, Вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, туман фермерлари ва соҳага тегишли мутахассислар,  Мукури  МФЙ ходимлари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур давра сухбатини ўтказишдан мақсад вилоятимиздаги ерларнинг мелиоратив ҳолати ва шўрланиш даражасини таҳлил қилиш орқали мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини топиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат, шунингдек бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу соҳадаги ишларда аҳолининг иштирокини фаоллаштиришдир.

Тадбирда Жиззах вилоятида ерларнинг мелиоратив ҳолати ва уни яхшилаш йўллари  мавзусида маъруза қилган,  Кариз қишлоғининг  фермери, Алимкулов Хайрулла мамлакатимизда кишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш учун тупроқ унумдорлигини оширишга, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Чунки, халқимизнинг обод турмуши, уларнинг дастурхони тўкинлиги, ризқу насибамиз бугунги она еримиз саҳовати билан ҳамоҳангдир. Нотқ ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масаласи вилоятимизда ўта долзарб бўлиб турганлигини алоҳида таъкидлади, Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича йил бошида жами 6857,0 миллион сўмлик 14 та манзилли лойиҳаларда ишлар олиб борилиши режалаштирилган. Коллекторларни тозалаш бўйича йиллик режа 920,4 километр бўлиб бу амалда бажарилган. Ёпиқ-ётиқ дренажларни ювиш ишлари бўйича йиллик режа 191,7 километрлик режа бажарилди.    Бажарилган ишлар натижасида йил якунида 13725 гектар ернинг мелиоратив ҳолатини яхшиланди ва яна бир қанча қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Экоҳаракат матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

logo_uz