foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жиззах давлат педагогика институтида  Ўзбекистон экологик ҳаракати Жиззах ҳудудий бўлинмаси томонидан «Экологик муаммоларни хал этишда жамоатчиликнинг ўрни» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

адбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати  Жиззах ҳудудий бўлинмаси вилоят Кенгаши аъзолари, экспертлари ва «Ёшлар қаноти» фаоллари,  Жиззах туман маҳаллалари раислари, диний-маърифий  ва маънавий-ахлоқий  тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, сиёсий партияларнинг  вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини  ташкил этишдан кўзда  тутилган мақсад вилоятдаги  экологик вазиятни ўрганиш орқали мавжуд муаммоларни  аниқлаш ва уларнинг ечимларини топишда кенг жамоатчиликнинг ўрнини кўрсатиб бериш йўли билан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан, шунингдек, бунга кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу  соҳадаги  ишларда аҳолининг иштирокини фаоллаштиришдан иборат.

 Тадбир давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга  батафсил жавоблар беришди. Табиат ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш қамда илғор таржибаларни ҳаётга татбиқ этишга келишилган ҳолда тадбир якунланди.

Экоҳаракат матбуот хизмати

logo_uz