foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Тошкент вилояти табиатни муҳофаза  қилиш қўмитаси томонидан қўшма режа асосида хамкорликда Тошкент Давлат  Аграр университетининг  мажлислар залида  Ўзбекистон Республикасининг“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги  Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва  экологик назоратнинг ҳамда  жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари  ва мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат экологик назорати” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган бир қатор низомларнинг мазмун моҳияти ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Таъкидланганидек, мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларга идоравий мансуб ташкилотларда идоравий экологик назоратни амалга ошириш тартибларини белгилайди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари идоравий экологик назорат соҳасида идоравий мансуб ташкилотларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қуйидагиларни амалга оширишлари шартлиги алоҳида таъкидланди.  

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Маданият саройида Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси, Вилоят “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмалари ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ва  жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари  ва мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди.

2013 йилнинг 31октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати  Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент ислом университети томонидан ташкил этилган  “Трансчегаравий сув муаммолари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши аъзолари, Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати  Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Тошкент ислом университети профессор ўқитувчилари ва талабалари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

2016 йил 25-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан қўшма режа асосида хамкорликда Қибрай Агротижорат касб-ҳунар  коллежининг  мажлислар  залида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг“Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш ва жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари  ва мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Ёзги ёшлар ЭКО-оромгоҳи «Бурчи-мулло 2013»«Табиатда ўрганамиз-табиат учун ўрганамиз» ўқув дастури доирасида амалга оширилаётган тадбирлар, ёш эколог-ташаббускорлар ҳамда малакали ўқитувчиларнинг экологик таълим соҳасидаги билимлари, тажриба ва шижоатларини уйғунлаштирмоқда. Болалар ёзги таътили даврида Тошкент вилоятининг ёшлар соғломлаштириш оромгоҳларида,«Табиатдан ўрганамиз» шиори остида«Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» асосларидан мароқли ва қизиқарли машғулотлар ўтказиш доимий тусга айланган.

27 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ёшлар қаноти” фаоллари, «Ekomaktab» ННТ кўнгиллилари билан ҳамкорликда, Чотқол ва Кўксув дарёлари оралиғидаги хушманзара табиат қуйнида жойлашган «Бурчи-мулло» болалар соғломлаштириш оромгоҳида «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» асосларидан мароқли ва қизиқарли машғулотлар ўтказишди. Ушбу тадбир Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилганлигининг 5 йиллигига бағишланиб, экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимларни ошириш дастури доирасида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 17-20-февраль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экоҳаракатнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари Тошкент вилоятининг қатор туманларидаги экологик вазият, хусусан чиқиндилар билан боғлиқ  муаммоларни ўргандилар.Ушбу тадбир вилоят ва туман миқёсидаги газеталарда атроф муҳит мавзусида чоп этилган танқидий - таҳлилий мақолаларнинг натижалари ҳудудларда қай даражада акс этаётгани, умуман журналистларнинг мамлакатимидаги экологик барқарорликни таъминлаш, санитар-эпедимиялогик ҳолатларни чуқур таҳлил қилишдаги фаол иштирокини қўллаб қувватлаш каби мақсадларни қамраб олганлиги билан айниқса аҳамиятли бўлди. 

logo_uz