foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг  22 сентябр куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкенг вилояти ҳудудий  бўлинмаси томонидан Зангиота Тиббиёт  коллежи ҳамкорлигида Ҳалқаро озон қатламини сақлаш кунига бағишланган “Озон қатламини сақлашга ўз ҳиссамизни қўшайлик” мавзуида давра суҳбати  бўлиб ўтди.     

 


2016 йилнинг 26 март куни Тошкент вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкенг вилоят ҳудудий бўлинмаси билан хамкорликда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 февралдаги 7/1-4745 - сонли қарори асосида “Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш таълим концепциясининг 2015-2017 йиллар давомида миллий таълим тизимига сингдириш Ҳаракат дастури” да белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилда Тошкент вилоятида “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ва биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш чора-тадбирлари”ни амалга ошириш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан ҳамкорликдаги қўшма иш режа асосида  “Бутунжаҳон сув куни”муносабати билан “Сув-бу ҳаёт” мавзусида медиа тур  ва семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўрта Чирчиқ туманининг ижтимоий иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида  “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” акциясининг “Саломатлик ва экология посбонлари” кўнгилли-тренерлар таркибини шакллантириш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

2016 йил 27-март куни Тошкент вилояти Паркент тумани Тиббиёт бирлашмасининг ташаббуси асосида Экология ва тиббиёт соҳасидаги ютуқларга бағишланган тадбир ўтказилди.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи депутати ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси вакиллари қатнашди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги  Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва  экологик назоратнинг ҳамда  жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари  ва мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат экологик назорати” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси С.В.Самойлов маъруза қилди.

Жорий йилнинг 20 сентябр куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Агросервис касб хунар коллежида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент вилояти ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Муҳофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида”ги қонун ижросига бағишланган “Қўриқхоналарни асраш келажак учун” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2016 йил 22 февралдаги 42-сонли фармойишига асосан  Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси  17-18-19-22 март кунлари вилоятнинг Ўрта чирчиқ, Қибрай, Оққўрғон туманларида ободонлаштириш  корхоналари ходимлари, маҳаллалар, шунингдек қатор мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда кўчат экиш акцияларини  ўтказди. Тадбир давомида катта йўл ёқаларида янги боғлар яратилиб, юртимиз иқлимига мос келувчи манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Жорий  йилнинг  18 май  куни   Тошкент вилояти Оққўрғон тумани ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими, туман касаба уюшмаси, Ўзбекистон  экологик  ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида туман марказидаги “Ором” дам олиш масканида “Соғлом она ва соғлом бола” йили ва “Бутунжаҳон тамаки чекишга қарши куни” муносабати билан “Экология ва саломатлик” мавзусида экологик тадбир  ўтказилди.

2016 йил 15-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ва Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Тошкент вилояти табиатни муҳофаза  қилиш қўмитаси томонидан қўшма режа асосида хамкорликда Чирчиқ шаҳар иқтисодиёт коллежи мажлислар  залида  Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги  Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ва  экологик назоратнинг ҳамда  жамоатчилик экологик назоратнинг ҳуқуқий асослари  ва мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан “Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини амалга ошириш устидан давлат ва жамоат экологик назорати” мавзусида семинар ташкил этилди.

logo_uz