foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 5 июнь “Умумжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб жорий йилнинг 1 июнь куни Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институтида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 15 апрел Экологик билимлар кунига бағишлаб жорий йилнинг 12 апрель куни Янгийул иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Биз ёшлар она табиат посбонларимиз”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти худудий бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 22 май куни Зангиота туманидаги 13 умумий ўрта таълим мактабида “Биологик ҳилма-ҳилликни ҳимоялайлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Саломатлик ва тиббий статистика институти Тошкент вилояти филиали билан ҳамкорликда “7-апрел Бутунжахон соғлиқни сақлаш куни”га бағишлаб 4 апрель куни Тошкент вилояти Транспорт ва сервис касб-ҳунар коллежида “Атроф муҳит мусаффолигининг инсон саломатлигида аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Тошкент вилоят педагогика коллежи ҳамкорлигида Халқаро иқлим кунига бағишлаб жорий йилнинг 4 май куни “Табиат бизга муҳтож эмас – табиатга биз мухтож” шиори остида “Биз глобал экологик муаммоларга қаршимиз” мавзусида кўрик танлов ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти худудий бўлинмаси томонидан шу йилнинг 29 март куни Тошкент туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчиликнинг иштирокини янада кучайтириш ва Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисидаги” қонунининг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 28 апрель куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Тошкент вилоятида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилоят ҳудудий бўлинмасини 2018 йилнинг 16 март куни Қибрай туманидаги 1 умумий ўрта таълим мактабида Бутунжаҳон сув ресурслари кунига бағишланган “Сув бебаҳо неъмат” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

logo_uz