foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳудудий бўлинма Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади  ҳудудий бўлинманинг 2018 йилдаги фаолиятини таҳлил этиш ва келгусидаги фаолият юзасидан Кенгаш аъзоларини хабардор қилиш, бу орқали Кенгаш аъзоларининг тадбирларимизда фаол иштирок этишига эришиш.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки Ҳисобот даврида Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан, Экоҳаракат Марказий Кенгаши Пленумида қабул қилинган қарорлар ва Ҳаракат дастурида белгилаб берилган  устувор йўналишларни ижросини таъминлаш мақсадида амалдаги экологик қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш борасидаги амалий тадбирлар ўтказиб келинди.

Тадбир давомида таъкидлаб ўтилганидек Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан ўтказилаётган тадбирлари сифат ва сон  жиҳатдан ҳам яхшилашга эришилди. Бу ҳисобот даврида 3420  дан ортиқ  фаоллар ва экпертлар қатнашган 30 тадан ортиқ турли амалий-таҳлилий тадбирлар ўтказилган.  Ўтказилган тадбирларни таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, ҳар бир тадбирда 110-120 нафар фаоллар, ёшлар, ўқувчилар, талабалар  иштироки кузатилган.

Ҳисобот даврида ҳудудий бўлинмада ОАВлари билан ҳамкорлик алоқалари кенг йўлга қўйилди. Жумладан, марказий телевиденияларда 25 марта, радиоканаллар орқали 30 марта чиқишлар қилинган.Марказий ва маҳаллай босма оммавий ахборот воситаларида  16 дан ортиқ мақола ва хабарлар чоп этилди. 36 маротаба электрон оммавий  воситаларида чиқишлар қилинган. 

Ҳисобот даврида Экоҳаракат “Ишонч телефони”га Тошкент вилояти фуқароларидан экологик қоидабузарликлар, атроф муҳит ва инсонлар саломатлигига теказилаётган зарарлар тўғрисида 11 та мурожаат келиб тушган ва бу мурожаатлар тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ҳал қилинган.

Йиғилиш сўнгида Кенгаш аъзолари билан 2019 йилги фаолият юзасидан фикр мулоҳазалар алмашинилди.

                                                                          Ўзбекистон экологик ҳаракати

Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори

Суннаттилло Олтибоев

+99894 249-21-22

logo_uz