foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йил 26 январь умумхалқ экологик хайрия ҳашари куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари билан ҳамкорлигида “Юртимизни янада обод қилайлик!”ғояси остида юртимиздаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик акциялар ўтказилди.

Худди шундай ҳашарлардан бири Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент Давлат Аграр университети билан ҳамкорликда Қибрай туманидаги “Довул тепа” Қабристони ва “Маърифат” маҳалласи ҳудудида ташкил этилди.

Қайд этиш жоизки, ҳашархалқимизга хос ва азалий удумларимизни ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиздан биридир. Уй ва яшаш жойлари, кўча ва хиёбонларнинг тартибга келтирилишива тозаланиши, мевали ва манзарали кўчатларни тартибга келтиришининг туб моҳиятида ана шундай эзгу амаллар ётади.

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшаларида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган аждодларимиздан бизга йилдан-йилга муқаддас мерос сифатида ўтиб келаётган ҳашарларни ўтказишдан кўзланган мақсад халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат. Зеро, кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш халқимизга хос бўлган бебаҳо урф-одамларимиз, қадриятларимиз сарасига киради.

Мамлакатимизда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш, унинг тинчлигини, осойишталигини, фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шубҳасиз, Республикамиз аҳолисининг соғлиги атроф табиий муҳит ва экологик вазиятнинг қулай бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Муҳтарам Президентимиз “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” ғояларини илгари сурган ҳолда, экология масалаларига жиддий эътибор қаратиб, соҳа вакиллари билан ўтказаётган йиғилишларида аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ҳар бир инсонда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳиссини шаклантириш лозимлигини доимо таъкидлаб келмоқдалар.

Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ташкил этилган мазкур ҳашар, аҳолининг айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини оширишга, уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилишга, табиат ва унинг неъматларига меҳр муҳаббат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Экоҳаракатва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа ташкилотларнинг “Юртимизни янада обод қилайлик!”шиори остида Ватанимиздаги маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтиришга аҳолини кенг жалб қилган ҳолда ҳашарлар ўтказиш таклифиқўллаб-қувватланди.

Шундан келиб чиқиб, Экоҳаракат, Ўзбекистон экологик партияси,Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар бўйича бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ҳашар давомида жойлардаги ариқларни тозалаш ва суғориш тизимлари созлиги таъминлаш, дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг аниқ ҳисобини юритиш ишлари амалга оширилди. Ҳудудни турли чиқиндилардан тозалаш, боғ ҳудудига табиатни асрашга чорловчи кўргазмали тарғибот материалларини ўрнатиш ишлари бажарилди.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағларни Оролбўйи ҳудудидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва ижтимоий вазиятни яхшилаш, Орол денгизининг қуриган ҳудудларида маҳаллий иқлим шароитларига чидамли кўчатларни экиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши кўзда тутилган.

Боз устига давлатимиз раҳбари 2018 йил 28 декабрь куни  Олий Мажлсига Мурожаатномасида минтақадаги экологик муаммолар ечими ҳақида тўхталиб Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди. Ушбу ташаббус кенг жамоатчилик томонидан қўллаб қувватланди. 2019 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон экологик ҳаракатинингҚорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари фаоллари томонидан ҳашар йўли билан йиғилган саксовул уруғлари Муйноқ туманида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича ташкил этилган  штабга етказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон экологик партияси, Экоҳаракат фаоллари, Олий таълим муассасалари профессор ўқитувчилари ва талабалари, умуман кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этган умумхалқ ҳашари давомида республикамизнинг барча ҳудудларида кенг кўламда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ноқонуний чиқиндихоналар фаолиятига чек қўйиш, дарё, сой, канал, ариқлар ўзанларини ва қирғоқ бўйларини, марказий ҳиёбонлар, маданият ва истироҳат боғларини, суғориш тармоқларини маиший чиқиндилардан тозалаш ҳамда ободонлаштириш бўйича ишлар ҳам бажарилди.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz