foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қибрай Агротижорат коллежида “Экологик таълим тарбиянинг мазмун-моҳияти” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.   

Тадбирнинг асосий мақсади таълим муассасаларида узликсиз экологик таьлим тизимини шакллантириш хамда ташкил этилаётган экологик таълим тарбиянинг мазмун - моҳиятини таҳлил этиш, узлуксиз экологик таълимнинг аҳамиятини тарғиб қилиш. Вилоятда узлуксиз экологик таълим тизимини шакллантириш билан бирга тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Таъкидлаш лозимки экологик  тарбия - бу экологик  маданиятнинг  ажралмас  қисми  бўлиб, инсоннинг  хиссиётлари, онги, дунёқараши  ва  тасаввурларига  таъсир қилиш орқали унда табиатга нисбатан онгли  ва  маънавий  муносабатларини  шакиллантириб  борилиши тушинилади. Бу  жараён  амалга  ошмаса  экологик  саводсизлик  келиб  чиқади бу  эса  инсон  билан  табиий  муҳит  ўртасидаги  муносабатларни  билмаслик  оқибатида  пайдо  бўладиган  жараённи,  яъни, инсон табииат қонунларини ҳисобга  олмасдан,  табиатга ўтказган  таъсирини  қайтиб  келиб  ўзига  салбий  таъсир кўрсатиши  оқибатида  келиб  чиқадиган  мудҳиш  жараённи келтириб  чиқаради. Шунинг  учун авваломбор инсонларга экологик таълим-тарбияни, экологик маданиятни  сингдириш ва  шу  асосда  табиатга, атроф  муҳитга  бўлган  муносабатни шакиллантириш лозим бўлади.

Шундагина биз Экологик маданият - мустаҳкам  оила таянчи, Экологик маданият - соғлом  турмуш  тарзи  деган  ибораларни ҳаётда  ижобат  бўлишига  эришамиз.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz