foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлнмаси томонидан Тошкент тумани академик лицейида “Аҳоли экологик маданиятини оширишда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги ОАВ, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги”  мазусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тадбирнинг асосий мақсади Тошкент вилоятида экологик муаммоларни ҳал этиш ва бу борадаги қонунлар ижросини таъминлашда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилган ҳолда   бу борадаги келажак режаларни  белгилашдан иборатдир.

Давра сухбатида Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳодими, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходими ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбир давомида йиғилганларга Экоҳаракат ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек  Тошкент вилоятида10 дан ортиқ экологик ва тиббиёт йўналишдаги ННТлар борлиги айтиб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки ушбу йил давомида Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 40 яқин амалий ҳамда тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Бундан ташқари оммавий ахборот воситаларида 80 га яқин мақолалар  чоп этилди ва телевидения ва радиоларда чиқишлар қилинган.

Экоҳаракат Тошкент

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz