foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Чирчиқ Педагогика институтида “Она табиат ресурсларидан оқилона фойдаланайлик”мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

 Тадбирнинг асосий мақсади ёшларга табиат ресурсларининг чекланганлиги, шу боис улардан эҳтиёткорона фойдаланиш кераклиги тўғрисида маълумотлар бериш ва уларнинг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилди. Бизга маълумки табиий ресурслар деганимизда кўпчиликнинг кўз ўнгига ердан қазиб олинадиган табиий бойликлар келади. Албатта табиий бойликлар ҳам табиий ресурс ҳисобланади. Бундан ташқари сув, ҳаво, тупроқ, қуёш, ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳам табиий ресурслар ҳисобланади. Табиий ресурслар инсонларнинг ҳаёт кечириши учун муҳим восита ҳисобланади. Бундан ташқари табиий ресурслар табиат мувозанатини ҳам сақлаб туришга хизмат қилади. Шундай экан биз доим табиий ресурслардан ўйлаб оқилона фойдаланишимиз зарур.      Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки бугунги кунда сайёра юзасида табиий ресурсларни ўзлаштиришда инсон томонидан кўчириладиган моддаларнинг массаси йилига 4 триллион тоннадан ортган. 

Ер остидан қазиб олинадиган ва жаҳон иқтисодиёти томонидан ўзлаштириладиган биомасса ва материаллар йилига 120 млрд. тоннадан ортиқни ташкил қилади ва унинг фақат 7,5%идан ишлаб чиқариш жараёнида зарур маҳсулотлар олинади ва катта қисми чиқинди ҳолида атроф муҳитга ташланади.
Ҳозирги вақтда Ер юзи аҳолиси учун кунига 2 млн. тонна озиқ-овқат, 10 млн. м3 ичимлик суви, нафас олиш учун 2 млрд.м3 кислород зарур бўлади.      Инсоният бугунги кунда табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиши оқибатида жуда кўплаб экологик муаммолар юзага келмоқда. Масалан сув ресурсларининг жуда кўплаб даражада исроф қилиниши натижасида бугунги кунга келиб дунё аҳолисининг 1 млрд га яқини тоза ичимлик суви етишмасилигидан азият чекмоқда. Бундан ташқари ҳайвонларнинг кўплаб даражада овланиши ва уларнинг яшайдиган табиий муҳитнинг йўқолиб кетиши натижасида кўплаб  турлар йўқолиб кетмоқда ва йўқолиб кетиш арафасида турибди.       Бугунги кунда табиат ресурсларидан фойдаланиш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб турганини ҳисобга олсак ҳар биримиз табиат инъом этган неъматлардан оқилона фойдаланишимиз зарур. 

                                                                                Ўзбекистон экологик ҳаракати

Тошкент вилояти ҳудудий

                                                                                  бўлинмаси

logo_uz