foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Хазонларни ёқманг” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади.Ёшларга  хазонларни ёқишдан атроф муҳитнинг ифлосланиши ва инсон саломатлигига зарар етказилиши ҳақида  маълумот берилиб, уларнинг хазонларни йиғиштиришдаги фаол иштирокини таъминлаш.     Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси, Жамият саломатлиги ва соҳлиғини сақлашни ташкил этиш институти Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Экоҳаракат Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлар, коллеж ўқувчилари ва ОАВ иштирок этишди.    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки хазонларни ёқиш жараёнида ҳавода заҳарли, аччиқ тутунлар пайдо бўлиб, инсон саломатлигига жиддий хавф солади. Чунки хазон ёқилгач атмосфера ҳавоси таркибидаги кислород миқдори камайиб кетади. Тўлиқ ёнмаган хазон ўзидан заҳарли газлар тарқатади. Агарда бир тонна хазон ёндирилса, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди тарқалади. Айниқса, барг-хазонлар, ўсимлик поялари ва уларнинг қолдиқлари орасида полиэтилен (плёнка) қолдиқлари мавжуд бўлса, қўшилиб ёниши натижасида бундан-да  заҳарлироқ (токсин) моддалар ҳосил бўлади. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга янада салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.     Тадбир давомида таъкидлаб ўтилганидек айримлар хазонларни ёқиб, бу билан гўёки, ён-атрофни тозалаган бўлишади. Аммо бу орқали нафақат атроф-муҳитга зарар келтираётганини ва қонунни ҳам бузаётганини афсуски билмайди. Аҳир Ўзбекистон Республикасининг бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатганлик учун жавобгарлик мавжуд. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида “аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилиши белгилаб қўйилган.     Ҳурматли юртдошлар, Атроф-муҳит тозалиги, ҳавонинг беғуборлиги инсон соғлигининг  гаровидир. Шу туфайли ҳам табиат муҳофазаси барчамизнинг асосий бурчимиз дарахт барг-хазонларни уюшқоқлик билан йиғиштириб олиб, белгиланган жойларга ташишни ташкил этиб, аҳоли турар-жойларида уларни ёқишга йўл қўйманг! Зеро, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш барчамизнинг инсонийлик ва фуқаролик бурчимиз эканлигини унутмайлик!

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори

Суннаттилло Олтибоев

+99894 249-21-22

logo_uz