foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 4-5 июль кунлари Тошкент шаҳрида “Лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш, грант маблағларини самарали ва мақсадли ишлатилишининг долзарб масалалари” мавзусида 2 кунлик маҳорат дарслари ташкил этилди. Мазкур тадбир Парламент комиссияси, Жамоат фонди ташаббуси билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ф.Эберт жамғармаси, БМТнинг ривожланиш дастури ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун моҳиятини тушунтириш, ижтимоий аҳамиятли давлат дастурлари бажарилишида ННТларнинг фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятини ошириш, грант маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши юзасидан ННТларнинг кўникмаларини шакллантиришдир. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси ва ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ташкил топганлигининг 5 йиллиги муносабати билан ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Тадбирда республика ва ҳудудий ННТ, қатор вазирлик ва ташкилот, вакиллари, жамоат фонди томонидан жорий йилда эълон қилинган охирги танловда ғолиб бўлган ННТларнинг раҳбарлари, миллий экспертлар, шунингдек, ОАВлари иштирок этдилар.

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида  республикамиз олий ўқув юртларининг талабалари ва магистрантлари ўртасида ўтказиладиган “Глобал иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича энг яхши ғоя-2012” танловининг якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур танлов Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометриология хизмати маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон ННТлари Экофоруми ҳамкорлигида Ўзбекистонда Британия Кенгаши ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси кўмагида ўтказилди.

2013 йил 24 июнида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлик гуруҳи, Шўрланган ерларда қишлоқ хўжалиги халқаро маркази (ИКБА) ва Қурғоқчил ерларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро марказ (ИКАРДА) билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг шўрланган ерларида қишлоқ хўжалигини юритишдаги муаммолар ва ютуқлар” мавзусида семинар ташкил қилинди. Ушбу семинарда Қонунчилик палатаси депутатлари, эксперт олимлар, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида шўрланган экотизимларнинг қишлоқ хўжалиги ривожлантириш имкониятларини ўрганиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда сайёрамизнинг сув шаклланувчи йирик ҳавзаларида қишлоқ хўжалиги фаолиятидаги ўзгаришлар натижасида дунёдаги қурғоқчил ва ярим-қурғоқчил ерларда кўпгина кўллар ва сув-ботқоқ ҳудудлари иккиламчи шўрланишга дучор бўлмоқда.

2013 йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракатида “Йил сарҳисоби ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган хулосалар асосидаги устувор вазифалар”га бағишланган  анжуман бўлиб ўтди.

1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг атроф муҳитга бағишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.  Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир. Мана 41 йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит кунига бағишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, “яшил” концертлар, кўрик-танловлар, боғлар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалаш акциялари ўтказилади.

 Беш йилдан буён мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган Ўзбекистон экологик ҳаракатининг мақсад ва вазифалари ҳам том маънода сайёрамизда атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган саъйи ҳаракатларга тамомила мос келади. Ана шу ўтган давр мобайнида Экоҳаракат томонидан Республикамизнинг барча минтақаларида ўтказилган ва ўтказилаётган тадбирлар соғлом муҳит яратиш орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, миллий хавфсизлигимизнинг ажралмас бир қисми бўлган экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилгани диққатга сазовордир. Айниқса, Ўзбекистон экологик ҳаракатининг минтақамиздаги трансчегаравий экологик муаммоларга ҳал этишга йўналтирилган халқаро миёсдаги фаолияти бугунги кунда хориж давлатларида ҳам кенг эътироф этилаётганлигини таъкидламоқ ўринлидир.

Маълумки, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан, маҳаллаларнинг ўрни ва роли тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда ушбу вазифаларнинг самарали бажарилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимдан юксак билим ва малакани талаб этади. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фуқаролар йиғинлари ходимларининг малакасини оширишга бағишланган уч кунлик ўқув-семинар ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилди. Фуқаролар йиғинлари ходимларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган ўқув машғулотларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Адлия, Халқ таълими, Ички ишлар вазирликлари, Республика Маънавият тарғибот маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Касаба уюшмалари федерацияси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳудудий тузилмаларининг малакали ходимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда фонднинг  республика бошқаруви масъул ходимлари иштирок этди.

22 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан “Тошкент шаҳрининг мавсумий экологик ҳолати” мавзуcидаги давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда пойтахтимиз аҳолиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутатлари Экоҳаракатнинг гуруҳи аъзолари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Ободонлаштириш” бўлими мутахассислари, Тошкент шаҳар “Давсанэпидназорат”и маркази врачи, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқаруви Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамда журналистлар иштирок этди.

logo_uz