foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2013 йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар бўлинмаси ҳамда Ҳамза туман ҳокимияти ҳамкорлигида    “Экологик тоза маҳаллам менинг!” мавзуидаги давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, туман “Махсустранс”  ва  “Ободонлаштириш” бошқармалари,  “Давсанэпидназорат”и  мутахассислари, маҳаллалар оқсоқоллари,  посбонлари ва профилактика инспекторларидан иборат жами 75 киши иштирок этди.

Тадбирда “Экологик муаммоларни бартараф этишда маҳалла фаолларининг  ва аҳолининг ташаббускорлигини ошириш омиллари” мавзуидаги маъруза тингланди. Маърузачи таъкидлаганидек, бу йўналишда аҳолининг фаоллиги таъминланмас экан, кўзланган натижага эришиш амри маҳол. Шу ўринда шаҳар ҳокимияти томонидан ҳар йили ташкиллаштирилаётган “Энг намунали хонадон”, «Энг намунали кўча», “Энг намунали маҳалла” кўрик танловларининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтишга тўғри келади. Бундай танловларда ҳамма хонадонлар, ҳамма маҳаллалар фаол иштирок этишга ва албатта ғолиб бўлишга интилишади. Натижада маҳаллалар йил сайин кўркамлашиб бормоқда. Маърузачи алоҳида урғу бериб ўтганидек, хонадон ва маҳалла ҳамкорлиги ободликнинг, экологик муаммоларни ҳал этишнинг энг муҳим шартларидан биридир.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни Экоҳаракат ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори томонидан пойтахтимиздаги 5 (беш) та Меҳрибонлик уйига экологик тоза траснпорт воситаси ҳисобланган велосипедларни совға тариқасида топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш керакки, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида атроф муҳит ва экология масалалари ечимини топишда секторлараро ҳамкорликни кучайтириш учун экологик хабардорликни ошириш лойиҳаси доирасида велотранспортни оммалаштириш ва унинг инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилган экоакция бўйича “Веломарафон” ўтказилган эди.

Шу йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форумининг Тошкент шаҳар минтақавий босқичи  бўлиб ўтди. Форум ишининг 4-секциясида  “Атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги Давлат дастурларини ишлаб чиқиш  ва тадбиқ этишда табиатни муҳофаза қилиш органлари билан ННТлар иштирокини фаоллаштириш, ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш” мавзуида иш олиб борилди.    Унда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ННТлар вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти шаҳар бўлими,Тошкент шаҳар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,      Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси,       ҳудудий бўлинма фаоллари, ОАВ вакилларидан иборат жами  25 киши иштирок этди.  

Ўтган йиллар сарҳисоби шуни кўрсатмоқдаки, қисқа муддатда Экоҳаракат экология ва атроф муҳит ҳимояси йўналишида етакчи куч сифатида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлди. 

Ўзбекистон экологик ҳаракати “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва ўз олдига еттита устувор дастурий вазифаларни қўйган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликнинг самарали механизми яратилган.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Европада Хавсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Атроф муҳит ва экология масалалари ечимини топишда секторлараро ҳамкорликни кучайтириш учун экологик хабардорликни ошириш” лойиҳаси доирасида велотранспортни оммалаштириш ва унинг инфраструктурасини ривожлантиришга йўналтирилган экоакция бўйича “Веломарафон” ўтказилди.

 “Бунёдкор” метро бекатидан старт олиб  “Туркистон” санъат саройида якунланган “Веломарафон”да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, вазирлик ва идоралар мутахассислари талабалар ҳамда оммавий  ахборот воситалари ходимлари  иштирок этдилар. Тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад велотранспортни оммалаштириш, унинг инфраструктурасини ривожлантириш, ёшларни спорга, соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилган ҳолда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат. 

2013  йилнинг 8 ноябрь куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамкорлигида “Минтақадаги сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммолари, Республикада сувдан фойдаланишни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар” мавзуида  Матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманини ўтказишдан мақсад минтақада сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар, трансчегаравий сув муаммолари, мамлакатимизда соҳага оид қабул қилинган қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида оммавий ахборот воситалари вакиллари орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат бўлди.

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Давлат санъат музейида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил топганлигининг беш йиллиги муносабати билан  Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат фаоллари, табиатни муҳофаза қилиш органлари, экология ва тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда  ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ўтган йиллар сарҳисоби шуни кўрсатмоқдаки, қисқа муддатда Экоҳаракат экология ва атроф муҳит ҳимояси йўналишида етакчи куч сифатида ўз ўрни ва нуфузига эга бўлди. Ўзбекистон экологик ҳаракати “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва ўз олдига еттита устувор дастурий вазифаларни қўйган. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликнинг самарали механизми яратилган.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан “Тошкент шаҳрининг мавсумий экологик ҳолати” мавзуcидаги давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари,  Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассислари, Тошкент шаҳар “Махсустранс”  ва  “Ободонлаштириш” бош бошқармалари мутахассислари, Тошкент шаҳар “Давсанэпидназорат”и маркази врачлари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари   ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.               

Маълумки, ўлкамизга куз келиши билан хазон мавсуми бошланади. Маҳаллаларда, айрим корхона ва ташкилотлар ҳудудларида хазонни ёқиб юбориши ҳолатлари кузатилади. Статистик маълумотларга кўра, 1 тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 кг углерод оксиди ташланади. Бундан ташқари, инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга зарар етказувчи бошқа  моддалар, яъни олтингугурт ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб таркибли органик бирикмалар – диоксинлар ҳам  ташланади.

Қонун лойиҳаси билан сайтимизнинг Кутубхона/Қонунчилик асослари бўлимида танишишингиз мумкин.

 

logo_uz