foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти Ботаника боғида 2015 йил 22 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “22 май – Халқаро биологик хилма-хиллик куни”га бағишлаб “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” мавзусида расмлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 август куни  Ўзбекистон экологик ҳаракати  Наманган вилояти ҳудудий бўлинмасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий бўлинма Кенгаши аъзолари, Экоҳаракат фаоллари, эколог-олимлар, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик  ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари жами 127 киши иштирок этди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Экоҳаракатнинг Уставига биноан Экоҳаракатнинг Олий органи Конференция ҳисобланиб, ҳар беш йилда ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказиш лозим.

Ҳисобот-сайлов конференциясида, авваломбор, ҳудудий бўлинма томонидан  ҳисобот даврида олиб борилган фаолиятга баҳо берилиб, танқидий мулоҳазалар юритилди. Келгусида қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. 

Мамлакатимизда халқ хўжалигининг барча тармоқларида ўтказилаётган ислоҳотлар стратегиясида табиий ресурслардан, биринчи навбатда, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Чунки табиий ресурслар ичида ер алоҳида мақомга эга бўлиб, ундан оқилона фойдаланишни ташкил этиш ўта муҳимдир.

2015 йил 22 апрель куни М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети мажлислар залида бўлиб ўтган, “22 апрель -Бутунжаҳон Ер куни”га бағишланган “Она замин муқаддас” мавзусидагисеминарда ер ресурсларидан самарали фойдаланишга бағишланган бир қатор муҳим масалалар тилга олинди, бу борадаги ишларни такомиллаштиришга қаратилган хулоса ва тавсиялар берилди.

Музейлар бу аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у йиллар давомида бойиб боради. Ҳар бир оилада музейнинг бир элементи мавжуд. Ота-она, бобо-момоларимиздан бизга мерос буюм, фотосуръат ёки ҳужжат бўладими биз авайлаб-асраймиз ва ўз фарзандларимизга улар тўғрисида фахр билан сўзлаб берамиз.

Мерос бўлган ашёлар, инсоният ижоди маҳсули сифатида  яратилган санъат асарлари сараланиб, музейлардан жой олади ҳамда умуминсоний бойликка айланади. Аждодлардан мерос бўлган анъаналар ва урф-одатларни, фарзандлар ва набираларга айтиб бериш, мерос қолдириш орқали инсоният тадрижий ривожланиб бораверади.

Республикамизда ўз йўналишига кўра турли хил музейлар бор. Улардан бири Ўзбекистон Давлат табиат музейидир. Ўзбекистон Давлат табиат музейи 1876 йил 12 июлда ташкил этилган бўлиб, ўз йўналишига кўра Марказий Осиёда ягона. Унинг илмий фондида табиатшуносликка оид музей ашёлари мавжуд бўлиб, мазкур соҳа бўйича Республикада бош музей ҳисобланади.

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг асосий фаолият йўналишларидан бири бу – ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга кўмаклашиш, турли мусобақа ва турнирлар ўтказишдан иборат.

Мазкур йўналишдаги фаолият Ҳаракат тизимлари томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётган турли лойиҳалар, спортнинг оммавий турлари бўйича ўтказилаётган мусобақа ва турнирларда ўз аксини топмоқда.

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Бахтли болалик” шиори остидаги болалар спартакиадаси, стол тенниси бўйича "Камолот” маликаси, "Камолот” шахмат тахтаси, футбол ва бадминтон бўйича "Камолот” кубоги, бадиий гимнастика бўйича "Камолот ғунчалари”, "Шунқорлар” ҳарбий-спорт, спортчи қизлар ўртасида "Тўмарис спорт маликаси” мусобақалари шулар жумласидандир.

Бугунги кунда Ҳаракат томонидан ўтказиб келинаётган спорт мусобақаларида фаол иштирок этган "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари шахмат бўйича жаҳон чемпиони Юлдуз Ҳамроқулова, стол тенниси бўйича жаҳон чемпиони Севара Қодирова каби "Камолот” фаоллари ҳам ёшлар ўртасида спортни тарғиб этишда ўз ҳиссаларини қўшиб, минглаб ёшларни ўзларининг ортидан эргаштириб келмоқдалар.

Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни амалга ошириш соҳасида муҳим қонунчилик базасини шакллантиришга киришилди. Бу борада янги қонунлар қабул қилиниб, такомиллаштириб борилди. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилик ўзида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг турли аспектларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунлар ва 130 тадан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштирган. Яқинда кучга кирган «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янги механизмларини кўриш мумкин.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги асосий қонун ҳужжати ҳисобланади. Унда экологик назоратнинг, атроф табиий муҳит ҳолати мониторингининг тизими ва вазифалари, давлат, шунингдек, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратининг мазмуни ифодаланган. Ушбу назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган идоралар фаолияти йўлга қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Чиқиндилар тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунлари ва Ер кодексида ҳам табиат объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи ваколатли органлар қайд этилган. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги каби қонунларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасидаги фаолиятда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирок этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўмаклашиш бўйича ҳуқуқлари мустаҳкамланди.

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази маслаҳат поликлиникаси аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида самарали фаолият кўрсатиб келаётган намунали тиббий муассасалардан бири. Юз қатновга мўлжалланган поликлиника энг замонавий ташҳис жиҳозлари билан таъминланган. Бу ерда ўттиздан зиёд юқори малакали шифокор меҳнат қилмоқда.

ЎзА, Жамшид Норқобилов (сурат)

Манба: http://uza.uz 

Сўнгги йилларда дунё бўйича анъанавий ёқилғи турларидан оммавий равишда фойдаланиш ер шарида глобал экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Cтатистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, дунё бўйича хар йили 12  млрд тонна нефть эквивалентига, ёки хар бир аҳоли жон бошига ҳисобланганда 2 тонна нефть эквивалентига тенг углеводород ёқилғи турлари ёқилмоқда. Мазкур анъанавий ёқилғи турларидан фойдаланиш натижасида эса ҳар йили  5 млрд. тонна саноат чиқиндилари атмосфера хавосига ташланар экан. Энг ачинарлиси, ушбу зарарли ташламаларнинг миқдори ҳозирги вақтда ўтган асрнинг 50-йилларига нисбатан 5 баробарга ошганлиги ва ушбу рақамлар хар йили ошиб бориши таъкидланмоқда.

Ер шари атмосферасининг зарарли ташламалардан ифлосланиши натижасида ҳозирги кунда иқлим ўзгариши, азон қатламининг бузилиши каби глобал экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Бунинг натижасида эса дунёда сурункали такрорланиб тураётган табиий офатларни келиб чиқмоқда, тинч ҳаёт кечираётган аҳоли табиий офатлар қурбонига айланмоқда, инсонларда турли кассаликлар келтириб чиқармоқда. Бир сўз билан айтганда, табиат ўзига нисбатан инсониятнинг антропоген таъсирга ўз жавобини қайтармоқда.  

Бугунги кунда ривожланган давлатлар ўз таррақиётини тўла-тўкис хавфли бўлмаган ва атроф муҳитга зарар етказмайдиган ишончли қайта тикланувчи энергия манбалари, яъни қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланишга қаратмоқда. Хаттоки, айрим ривожланган давлатлар хавфсизлик сифатида атом энергетикасидан фойдаланишни ҳам чегараламоқда. Чунки, ҳар бир давлатнинг тараққиёти 3 та асосий омилга: иқтисодий ўсиш, ижтимоий таъминланганлик ва экологик хавфсизликга узвий боғлиқдир.

logo_uz