foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йил 19 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Тошкент ирригация ва мелиорация институти билан  ҳамкорликда  “Экологик  муаммоларнинг инсон саломатлигига етказаётган зарарли оқибатлари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси ходимлари,  “Экосан” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими вакиллари ҳамда Экоҳаркат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  Тошкент ирригация ва мелиорация институти проффессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

2016 йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутаталари гуруҳининг 2015-йил якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, ҳисобот даврида Экоҳаракат ва унинг депутатлик гуруҳи томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалдаги экологик қонунчиликни такомиллаштириш, давлат дастурлари ижросини таъминлаш, атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашга қаратилган турли экологик акциялар ўтказиш мақсадида қатор амалий тадбирлар ташкил этилган.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан 100 000 дан ортиқ фаоллар ва экспертлар қатнашган 920 та турлиамалий-таҳлилий тадбирлар ўтказилган.

2016 йил 11 февраль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси 1-Тошкент педагогика касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорлигида  “Баркамол авлоднинг вояга етишида экологик тарбиянинг ўрни”  мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси ходимлари, “Экомактаб” вакиллари ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари,  1-Тошкент педагогика касб – ҳунар коллежи ўқитувчилари ва коллежнинг талаба ёшлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар самарасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамиятимиздаги мавқеи юксалиб, улар фуқаролик жамиятини ривожлантириш, турли соҳалардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муваффақиятли ҳал этиш, жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили бўлаётганини таъкидлади. 

Бу борада яратилган кенг кўламли шароитлар туфайли Ўзбекистон Экологик ҳарак

Олий ўрин: “Экоҳаёт” газетаси

 

Телевидение йўналиши

   - Улуғбек  Раҳмонқулов  –   “Тошкент” телеканали

   - Маматнозим Мавлонов   –   “Ахборот” информацион дастури

   -  Азиза Қурбонова  –    “Давр” информацион дастури

 

Радио йўналиши

-         Шоҳиста Қосимова “Тошкент”  радиоси

-         Нигина Ходжаева  –  Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси

 

 Интернет йўналиши

      - Адамбой Машарипов – Хоразм вилояти Ургенч давлат университети

      - Азима Қиёсова – Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги

Жорий  йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Беҳизор”  маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда 2015 – йилда Дунёнинг энг яхши ҳаками дея тан олинган Равшан Эрматов билан маҳалла аҳолисининг учрашувини  ташкил этди.

Тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати ходимлари ва фаоллари, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Беҳизор” маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, маҳалла фаоллари ва аҳолиси, Яшнобод туманидаги 230-мактаб ҳамда 198-мактаб ўқувчилари, спорт ихлосмандлари ва таниқли спорт шархловчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни 14 – Республика экожурналистика танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, танлов ғолиблари, Экоҳаракат фаоллари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлар, 14 – Республика экожурналистика танлови ташкилий қўмитаси аъзолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар ва чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги элчихонлари вакиллари, танловни ўтказишга ҳомийлик кўрсатган ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, муаммоларининг кенг қамровлилиги ва ўта долзарблиги билан ажралиб турган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига жиддий эътибор қаратиш, соҳада нафақат назарий, балки амалий фаолиятларни рўёбга чиқишини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Шу билан бирга соҳадаги туб ислоҳотларни амалга оширишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва фаоллигини ошириш муҳимдир. Бу ўринда экологик масалаларни кенг ёритиш ва тарғиб қилишда журналистларнинг ихтисослашуви алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан “Атроф муҳитни асраш ҳар бир фуқоронинг вазифасидир” мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек истиқлол йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлиги, қонуний манфаатларини олий қадрият ҳисоблаб демократик ҳуқуқий давлат қуриш, ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этувчи қонунчиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Бу ўринда, албатта, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона ва самарали фойдаланиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, инсонлар учун қулай экологик муҳит яратиш борасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни таъминловчи экологик қонунчиликка алоҳида аҳамият қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсонларнинг қулай экологик муҳитда яшаш, табиий ресурсларга, улардан оқилона фойдаланишга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамлади, улар давлат муҳофазасида эканлигини кафолатлади ҳамда фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини белгилади. Бу эса экологик қонунчиликни янада ривожланиши учун таянч нуқтага айланди.

logo_uz