foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 17-июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академиясида “Ўзбекистон экологик ҳаракатининг мақсад ва вазифалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан  Наврўз умухалқ байрами муносабати билан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника боғида экологик ҳашар ўтказилди. Табиат уйғонишининг рамзи, Шарқона янги йилнинг бошланиши, миллий байрам бўлмиш Наврўзни одамзотнинг табиат билан уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб яшашида, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат туйғуларини янада мустаҳкамлашда алоҳида ўрни бор. Азал-азалдан эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу интилишларини ўзида мужассам этган аждодларимиздан бизга муқаддас мерос сифтида ўтиб келаётган Наврўзи олам шодиёнаси муносабати ташкил этилган экологик ҳашарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияти Ботаника боғи вакиллари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Жорий йилнинг  9 апрель  куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорлигида 7-апрель Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш кунига бағишлаб “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” мавзусида давра суҳбати  ташкил этилди.     

Тадбирда таъкидланганидек, аҳоли саломатлиги аввало атроф муҳитнинг мусаффолигига боғлиқ. Аҳолининг қулай табиий шароитда экологик тоза муҳитда яшаб фаолият олиб бориши натижасида уларнинг яшаш тарзи ижобийлашиб, саломатлиги яхшиланади, қолаверса  ишга, ўқишга  ва меҳнатга бўлган иштиёқи ошиб бораверади.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи билан ҳамкорликда  “Ҳар бир ёшга - бир ниҳол” шиори остида экологик акция ташкил этди. 

Мазкур акцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  Экоҳаракат депутатлари  гуруҳи аъзолари,  экоҳаракат Тошкент шаҳар худудий  бўлинмаси  ходимлари,  “Экомактаб” нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ҳамда “Ёшлар қаноти”  фаоллари, “Экосан”  ҳалқаро  хайрия  жамғармаси  фонди Тошкент шаҳар бўлими вакиллари, А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, 1948 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида, хусусан мамлакатимизда ҳам турли тадбирлар ташкил этиш анънага айланган. “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” ғояси Ўзбекистон экологик ҳаракатининг бош шиори экан, ўтган давр мобайнида ана шу ғоя остида Экоҳаракат қулай атроф муҳит яратиш орқали инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Яқинда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида Ўзбекистон экологик ҳаракати, “Medikal Express” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Promeduz” ва “Zamona Rano” масъулияти чекланган жамиятлари ҳамкорлигида “Соғлом муҳит - келажак пойдевори” мавзуида амалий акция ҳам худди ана шу эзгу мақсадлар йўлида ташкил этилди.  

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент автомобил йўллари институти тадбирлар залида Биз - баркамол ёшлар  ватан  ободлигига ва озодалигига масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

2016 йил 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати “Ёшлар қаноти” томонидан Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғининг Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда очилган экобоғда “Биз-баркамол ёшлар ватан ободлиги ва озодалигига масъулмиз” шиори остида экологик ҳашар ўтказилди.

Мазкур акцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси  Экоҳаракат депутатлари  гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаркати Марказий Кенгаши ходимлари, Экоҳаракат Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси ходимлари, Экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Ёш экологлар” клуби аъзолари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Акбаробод” маҳалласида “Маҳалла ободлиги - шаҳримиз кўрки” мавзуида жамоатчилик билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракат ходимлари, Юнусобод туман прокуратураси, Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман ДСЭНМ, Тошкент шаҳар Махсустранс бошқармаси, “Диолап Сервис” МЧЖ, “Акбаробод” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, фаоллари ва аҳолиси ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Жами 60 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 3 мавзе, “Акбаробод” маҳалласи ҳудудини ободонлаштириш масалаларига доир муаммоларни экологик назорат соҳасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги очиқ мулоқот орқали ечимини топишга қаратилган.

logo_uz