foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар Саломатлик ва тиббий статистика институти ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда 1 декабрь - “ОИТС га қарши курашиш куни”га бағишлаб “ОИВ аср вабоси – ОИТС умр заволи”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

2017 йилнинг 29 сентябр куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида куз мавсумидаги “Ҳазонрезгилик муаммоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети билан ҳамкорликда “Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

14 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицейда“Озон атмосфера ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

2017 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда куз мавсумидаги “Ҳазонрезгилик муаммоси” бағишлаб, “Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш” мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди.

2016 йил 19 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, 2016 йил 21 сентябрда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида семинар ташкил этилди. 

Куни кеча  Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Тошкент фармацевтика институтида Тошкент шаҳар саломатлик ва тиббий статистика институти билан ҳамкорликда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари”мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Куни кеча Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси (ЎзННТМА), Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон ННТларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди (ЎзННТМА), Фуқоролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органлари ташаббуси билан “Ҳудудларда ижтмиоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида семинар – тренинг ташкил этилди.

logo_uz