foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 13 сентябрь куниТошкент шаҳар Яшнобод тумани “Бехизор” маҳалла гузарида “Тошкент шаҳри ҳудудида экологик жамоатчи инспектоларнинг фаолиятини ташкил этиш” юзасидан туманлар кесимида махсус ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Тошкент ва Сирдарё вилоятлари бўйича инспекциясида Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг ижроси ҳамда “Тошкент шаҳридаги кўп йиллик дарахтларни рўйҳатдан ўтказишни таъминлаш орқали уларни муҳофаза қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзуида жамоат эшитуви ўтказилди.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Экоҳаракат Тошкент шаҳар худудий бўлинмаси ҳамда Бектемир тумани Миллий тикланиш партияси билан ҳамкорликда, Бектемир тумани “Олтинтопган” маҳалла гузарида “Инсон ва табиат” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 4 май куни Тошкент архитектура қурилиш институти қошидаги Академик лицейида Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Депутат ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

 Жорий йилнинг 22 июнь куни “Булоқча”, – “Родничок” экологик журнали, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси,   Тошкент темир йўл транспорти касб хунар коллежи билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди кўмагида олиб борилаётган “Ёшлар ва болаларни экологик дунёқарашини шакллантиришда ОАВларнинг таъсири”  лойиҳаси доирасида “Ёшлар ва экология” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 апрелькуни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Тошкент шаҳрида йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Юнусобод тумани Шайх Шибли маҳалла фуқаролари йиғини билан ҳамкорликда 5 июнь Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан “Она табиатни асрашга барча маъсулдир”   мавзусида  халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, “Соғлом муҳит - соғлом келажак”  шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказди.     

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Тошкент кимё технологиялари институтида 15 апрель Экологик билимлар кунига бағишланган “Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

logo_uz