Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилиши Тошкент шаҳар Кенгаш аъзолари ҳамда ҳудудий бўлинма ходимлари иштирок этдилар.

Кенгаш йиғилиши ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинманинг 2018 йилдаги сарҳисоби ҳамда 2019 йилда режалаштирилган устивор вазифалардан иборат эди.

Кун тартибидаги биринчи Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг 2019 йил 08 январдаги Пленумининг қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзоси Ш.Азизов маълумот берди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмасининг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда устивор вазифалари тўғрисида ҳудудий бўлинма раҳбари Д.Шарипова ҳисобот берди.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси Медиа-режаси бажарилиши таҳлили тўғрисида ҳудудий бўлинма координатори Г.Алиханова маълумот берди.

Кенгаш йиғилиши якунида Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси 2018 йилдаги фаолияти ва 2019 йилдаги иш режасига фикр мулоҳазалар ва фикрлар билдирилди.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси