Жорий йилнинг 26-октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан “Атроф табиий-муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти ва Тошкент шаҳрида ижроси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг мақсади жойларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун хужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларини фаоллигини ошириш, унинг хуқуқлари ва мажбуриятларини кенг жамоатчиликка тушинтириб бериш.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Тошкент шаҳар ДСЭНМ бошқармаси ҳодимлари, Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таъсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари эштирок этдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Атроф табиий-муҳит муҳофазаси масаларида қабул қилинган қонунларнинг мазмун моҳияти ҳақида кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан, шу жумладан ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун тасдиқланганлиги юзасидан тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак-ки, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида экологик жамоатчи инспекторларнинг фаолиятини ташкил этиш юзасидан махсус ўқув машғулотлари Тошкент шаҳридаги барча туманларда ўтказилган эди. Ўқув машғулотларда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таъсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари ҳамда маҳалла фаолларига ҳам иштирок этилган.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан ўқув машғулотлардан ўтган Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таъсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари ҳамда маҳалла фаолларига Сертификатлар топширилди.

 Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси