Жорий йилнинг 15-октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва безнес коллежи билан ҳамкорликда “Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожланитришга кўмаклашиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг мақсади ёш авлоднинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-мухитни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб қилишдан иборатдир.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи аъзоси, Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ходимлари, Тошкент архитектура қурилиш институти ва Тошкент давлат аграр университети ўқитувчилари, “Қалб экологияси”-“Экология души” масъуляти чекланган жамияти вакиллари ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва бизнес коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Экологик маданиятнинг пойдевори экологик тарбиядир. Болада гўдаклик чоғидан бошлаб оилада, боғчада, мактабда табиат, атроф-муҳитга тўғри муносабатни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишда, инсон саломатлигига таъсир этувчи воситалардан энг асосийси бу - атроф муҳитнинг қай ҳолатдалигига боғлиқ.

Она сайёрамизда юз бераётган экологик муаммолар, танглик ва инқирозлар маълум маънода инсонларнинг табиат неъматлари, бойликларидан шавқатсизларча фойдаланиши, атроф-муҳитга масъулятсизлиги ва экологик маданиятнинг пастлиги билан боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси