foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Конституция МФЙ мажлислар залида “Тошкент шаҳри ҳудудида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларининг фаолиятининг ташкил этиш” юзасидан туманлар кесимида махсус ўқув машғулотларни ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари, Фукароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яккасарой тумани вакиллари, Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги экологик жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Яккасарой туманида жами 21 та Маҳалла фуқаролар йиғини фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 13 таси семинарда қатнашди. Ҳамда атроф муҳитга таъсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб 5 та корхона фаолият юритади.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан семинар иштирокчиларига Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари учун Услубий қўлланмалар тарқатилди.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар худудий бўлинмаси 

logo_uz