foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 8-октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Лабзак МФЙ мажлислар залида “Тошкент шаҳри ҳудудида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларининг фаолиятининг ташкил этиш” юзасидан туманлар кесимида маҳсус ўқув машғулотларни ўтқазиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошкармаси ҳодимлари, Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корҳоналарнинг Экоҳаракат вакиллари, Фукароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Шайхонтохур тумани вакиллари, Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги экологик жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Шайхонтохур туманида жами 51 та Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб 5 та корхона фаолият  юритиб келмоқда. Шулардан 22 та МФЙ вакиллари бугунги семенарда қатнашди.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан семинар иштирокчиларига Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари учун Услубий қўлланмалар тарқатилди.

 Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz