Жорий йилнинг 4-октябрь куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани Миришкор МФЙ мажлислар залида “Тошкент шаҳри ҳудудида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторларининг фаолиятининг ташкил этиш” юзасидан туманлар кесимида махсус ўқув машғулотларни ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошкармаси ҳодимлари, Тошкент шаҳри Бектемир туманида фаолият олиб бораётган атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб корхоналарнинг Экоҳаракат вакиллари, Фукароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бектемир тумани вакиллари, Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги экологик жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.

Маълумот учун: Бектемир туманида жами 12 та Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда атроф муҳитга таьсири юзасидан 1-2 тоифага мансуб 9 та корхона фаолият юритади.

Экоҳаракат Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси томонидан семинар иштирокчиларига Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари учун Услубий қўлланмалар тарқатилди.

Экоҳаракат Тошкент

шаҳар ҳудудий бўлинмаси